01.01.1970 06:00

Сўхда юқори малакали ихтисослаштирилган консультатив ёрдам кўрсатилди

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахассислари Сўх тумани аҳолисига юқори малакали ихтисослаштирилган консультатив ёрдам кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Иноятовнинг 2022 йил 3 декабр кунидаги тиббиёт ходимлари билан ўтказган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқларини амалга ошириш бўйича аҳоли саломатлигини сақлаш, ихтисослашган тиббий ёрдам хизматни аҳолига яқинлаштириш, тиббий хизмат сифатини тасдиқланган даволаш диагностика стандартлари асосида олиб борилишига қатъий амал қилиш билан биргаликда унинг юқори технологиклигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбарияти томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни тасдиқланган режа асосида вилоятимизнинг шаҳар туманларида бўлишиб, аҳолининг энг аввало эҳтиёжманд қатламига, «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган беморларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Бу тадбирда стационар шароитда даволанишга муҳтож бўлган беморларни селектив патронаж қилиш орқали даво маскани, ихтисослиги, даволаниш ҳажми ва кўламини белгилаш ишлари сайёр қабуллар орқали амалга оширилмоқда. 

Куни кеча вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 12 нафар юқори малакали шифокорлари марказ бош врачи Одилжон Умаров бошчилигида Сўх туманида бўлишди. Тиббий кўрик туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда марказий шифохонада амалга оширилди. 

Шу куни жами 407 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд, “Д” назоратда турувчи аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 243 нафарига амбулатор консультатив ёрдам кўрсатилди. 9 нафар беморнинг 2 нафарига вилоят  кўп тармоқли тиббиёт марказига, 6 нафарига туман марказий шифохонасига стационар шароитда даволаниш учун бепул йўлланмалар берилди. Ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган 14 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларни уйларига бориб, мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Реанимация бўлимида даволанаётган 4 нафар, хирургия бўлимларида даволанаётган 16 нафар беморлар кўрикдан ўтказилиб тегишли тавсиялар берилди.

Марказ шифокорлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 июндаги 5199,  5254-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 февралдаги 41-сонли буйруғи ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2021 йил 27 феврал кунидаги 65-сонли буйруқларини ижросини таъминлаш мақсадида аҳоли ўртасида ўтказилган хатлов натижаларига асосан аниқланган касалликлар бўйича селектив патронаж ўтказиш ва гуруҳлар бўйича профилактика ва даво чораларини белгилаш тўғрисида фаолият олиб бораётган УАШлари ва туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси тор доирадаги мутахассисларга тегишли тавсия ва амалий кўникамалар берилди. 

Ўтказилган тиббий кўрик ва амалий ёрдам натижасида туман тиббиёт бирлашмаси масъулларига тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.

So’ngi yangiliklar